10.09.2024 12:13
3098
Теглар
Тен Ҳаг Санчо кетгач, Антонини қўйиб юборишни истамаяпти. Футболчига икки клуб қизиқмоқда

Эрик тен Ҳаг Антонини «Манчестер Юнайтед»да олиб қолиш ниятида.

ESPN'нинг таъкидлашича, футболчининг ўзи ҳам «Фенербаҳче»нинг қизиқишларига қарамай, клубда қолишга қарор қилган. 

Бразилиялик вингер тез-тез ўйнашни истайди. Бироқ у кам майдонга тушаётганига қарамай, турк клубининг расмий таклифини рад этди ва «Олд Траффорд»да қолишни афзал кўрди. Туркияда трансфер ойнаси жумагача очиқ бўлади.

Таъкидланишича, тен Ҳаг Буюк Британиядаги трансфер ойнасининг сўнгги кунида Жейдон Санчо «Челси»га ўтганидан кейин Антонини қўйиб юборишни истамаган. 24 ёшли вингерга «Нюкасл» ҳам қизиққани айтилмоқда. 

Антони «МЮ» сафида бу мавсумда Премер-лигадаги дастлабки 3 та ўйинда атиги бир дақиқа ҳаракат қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар