10.09.2024 15:05
11644
Салоҳ билан шартнома имзоламоқчи бўлган икки топ-клуб маълум бўлди

«Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ мавсум охирида инглиз клубини тарк этиши мумкин.

El Nacional хабарига кўра, Миср миллий жамоаси футболчисига «ПСЖ» ва «Ювентус» қизиқиш билдирмоқда. 

Таъкидланишича, «ПСЖ» 32 ёшли вингерни ҳужумга идеал қўшимча сифатида кўрмоқда. «Ювентус» эса ўзининг янги лойиҳаси учун тажрибали ва сифатли футболчини қидирмоқда — Салоҳ бу ролга жуда мос келади.

Футболчи бу мавсумда клуб сафида барча турнирлар доирасида 3 та ўйин ўтказиб, 3 тадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Салоҳ «қизиллар» сафида жами 352 та ўйин ўтказиб, 214 та гол урган ва 92 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 55 млн еврони ташкил қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар