10.09.2024 12:37
1184
Рўзиқул Бердиев — Суперлигада ойнинг энг яхши мураббийи, Абдувоҳид Неъматов — энг яхши футболчи

Ўзбекистон чемпионатида август ойи лауреатлари аниқланди ва барча совринлар турнир пешқадами «Насаф» аъзоларига насиб этди. 

«Аждарлар» билан 4 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган Рўзиқул Бердиев энг яхши мураббий, 4 ўйинда ҳам тўп ўтказмаган дарвозабон Абдувоҳид Неъматов энг яхши футболчи деб топилди. 

Аввалроқ Қарши клуби вингери Ойбек Бозоров ойнинг энг чиройли голи муаллифи сифатида эътироф этилганди. (https://t.me/tribunauznews/134897)

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар