10.09.2024 12:12
1616
Теглар
Куман Депайнинг «Коринтианс»га ўтиши ҳақида: «Вазият Бергвейнникидан бошқача. Бразилия чемпионати савияси юқори»

Роналд Куман Мемфис Депайнинг «Коринтианс»га ўтганига муносабат билдирди.

Ҳужумчи Бразилия клуби билан 2026 йил охиригача мўлжалланган шартнома имзолади. 

«Мен Бергвейннинг Саудия Арабистонига кўчиб ўтишини маъқулламагандим, Мемфис билан бошқача бўлиши мумкин. 

Бразилия чемпионатининг савияси юқори. Демак, Депай миллий жамоада бўлиши мумкин, аммо бу унинг жисмоний тайёргарлиги ва ўз даражасини кўрсатишига боғлиқ», — деди Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи.

Куман бунгача 26 ёшли вингер Бергвейннинг «Ал Иттиҳод»га ўтганини қоралаб, футболчи учун миллий жамоа эшиклари ёпилганини айтганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар