10.09.2024 08:54
443
Эдегор Австрия билан ўйинда жароҳат олди. Якшанба куни «Арсенал»нинг «Тоттенҳэм» билан дербиси бор

Мартин Эдегор Норвегия миллий жамоаси сафида жароҳат олди.

«Викинглар» Миллатлар лигасининг 2-турида Австрияни (2:1) мағлуб этишди. Яримҳимоячи эса тўпиғидан жароҳат олди ва 67-дақиқада алмаштирилди. 

25 ёшли футболчи майдонни оқсоқланган ҳолда тарк этди. 

Эслатиб ўтамиз, шу якшанба куни Эдегор сардорлик қиладиган «Арсенал» «Тоттенҳэм» билан Шимолий Лондон дербисини ўтказади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар