10.09.2024 10:17
4078
Теглар
«Барса»нинг 17 ёшли футболчиси Бернал учун мавсум тугади

Марк Бернал хочсимон боғлами ёрилиб кетганидан сўнг тахминан бир йилни ўтказиб юборадиган бўлди. 

«Барселона»нинг 17 ёшли яримҳимоячиси 27 август куни «Райо Валекано»га (2:1) қарши Ла Лиганинг 3-тур учрашувида жароҳат олган ва унга чап тизза олдинги хочсимон боғлами ёрилиши ҳамда ён менискнинг шикастланиши ташхиси қўйилганди. 

«Барселона» матбуот хизмати хабарига кўра, Бернал 9 сентябр куни муваффақиятли операция қилинди. Унинг тикланиши тахминан 12 ой давом этиши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар