10.09.2024 09:11
1990
Антон Миранчук Швейцария клубига ўтди

Антон Миранчук «Сьон»га ўтди.

Россиялик яримҳимоячи Швейцария клуби билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

Миранчукнинг «Сьон»даги маоши йилига 1,2 млн еврони ташкил қилади. 

28 ёшли футболчи Швейцария жамоасига эркин агент сифатида ўтди. Бунгача футболчи Москванинг «Локомотив» клуби сафида тўп тепган.

Ўтган мавсумда яримҳимоячи РПЛнинг 29 ўйинида 6 та гол урган ва 5 та голли узатмани амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, Антон ўз вақтида «Аталанта»да ўйнаган, ҳозирда МЛСда ҳаракат қиладиган Алексей Миранчукнинг эгизаги ҳисобланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар