09.09.2024 15:20
5896
Теглар
Зинченко ўзи билан бирга ўйнаганлар ичида энг яхши таянч яримҳимоячисини айтди — у Родри эмас

«Арсенал» ҳимоячиси Александр Зинченкодан у билан бирга ўйнаганлар ичида энг яхши таянч яримҳимоячисини сўрашди. 

Украиналик футболчи Лондон клубидаги жамоадоши Томас Партини танлади. Унинг танловидан ҳайратда қолишди. 

«Менда иккаланиш бўлди. Фернандиньо, Томас Парти ва Родрини ўйладим. Аммо бирини танлаш керак бўлса, бу — Томас Парти», — деди Зинченко нафас чиқариб.

«Родридан кўра яхшироқми?» — дея савол берди Фердинанд. 

«Родри «Сити» тизимига жуда мос тушади, у ерда асосий бўғин. У «Сити»да жуда қийин вазифани бажаради», — дея испаниялик яримҳимоячини мақтаб қўйди Зинченко.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар