09.09.2024 08:58
3009
«Фиорентина» президенти: «Кьеза «Ливерпул»га 12 млн еврога ўтибди. Мен уни 60 млн еврога сотгандим. Хўш, ким яхши ишлаяпти?»

«Фиорентина» президенти Рокко Комиссо клубнинг трансферлари ҳақида гапирди.

Флоренциялик мухлислар сўнгги бир неча йил ичида ўзларининг энг яхши футболчилари «Ювентус»га сотилганидан шикоят қилишди: 2020 йилда Федерико Кьеза, 2022 йилда Душан Влаҳович ва сўнгги трансферлар ойнасида Нико Гонсалес Турин клубига ўтди. 

«Агар улар («Ювентус») пул тўлайдиган ягона клуб бўлса, нима қилишим керак?

Биз Влаҳович борасида катта келишувга эришдик, бу — охирги беш йилдаги энг йириги. Кьезага қаранг: «Ливерпул»га 12 миллион евро эвазига ўтганини ўқидим. Мен уни деярли 60 млн еврога сотгандим.

Хўш, ким яхши ишлаяпти, Роккоми ёки бошқалар?» — деди «Фиорентина» президенти La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар