08.09.2024 18:04
9939
Ўзбекистон Паралимпия ўйинларини 26 та медал билан якунлади

Париж Паралимпиадасида пара каное баҳсларидан сўнг ўзбекистонлик спортчиларнинг чиқишлари якунига етди.

VL3 классида финалда иштирок этган Ҳайитмурод Шерқўзиев маррага 49.74 сония натижа билан еттинчи бўлиб кетиб келди.

КL3 классида иштирок этган Шаҳноза Мирзаева B финалда (9-12 ўринлар учун кураш) 50.99 сония натижа билан биринчи бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси Парижда ўтган Паралимпия ўйинларини 26 та медал билан якунлади. 

Қайд этиш жоиз, вакилларимиз ХVII ёзги Паралимпия ўйинларида тарихий натижа — 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза жами 26 та медал билан якунлашди. 

Ўзбекистон бунгача сўнгги икки Паралимпиада баҳсларида 8тадан олтинни қўлга киритган бўлса, Парижда бу борада тарихдаги энг яхши натижасини қайд этди - 10та олтин медал.

Маълумот учун, Ўзбекистон медаллар рейтингида ҳозирча 13-ўринда турибди.

Бугун, 8 сентябрда турнирнинг ёпилиш маросими ҳам ўтказилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар