08.09.2024 17:20
1998
Теглар
«Рома» жароҳат олган Довбикнинг ФИФА кунларидан кейин сафга қайтишини кутмоқда

«Рома» ҳужумчиси Артём Довбик жароҳати сабабли ФИФА кунларига қарамай, Украина миллий жамоасининг ўйинларини ўтказиб юбормоқда.

Рим клуби украиналик ҳужумчининг «Ювентус» билан ўйинда (0:0) жароҳат олганини маълум қилганди. Довбик оёқ мушакларини шикастлаб олган. Клуб шифокорлари ушбу жароҳат сабаб уни миллий жамоасига қўйиб юбормаган.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, римликлар бош мураббийи Даниеле де Росси Довбикнинг ФИФА кунларидан кейин жароҳатидан тузалиб сафга қайтишини кутмоқда.

Маълумот учун, «Рома» 15 сентябр куни А Серия доирасида «Женоа»га қарши майдонга тушади.

Артём Довбик ёзда «Жирона»дан «Рома»га кўчиб ўтган ва ҳозирча самарадорлик қайд этмади. Элдор Шомуродов эса А Серияда доирасидаги икки ўйинда захирадан майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилди. Бу римликларнинг жорий мавсумдаги ягона голи бўлиб турибди. «Рома» 3 ўйиндан кейин 2 очко билан 17-ўриндан жой олган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар