08.09.2024 23:05
1926
Теглар
Футзал. Ўзбекистоннинг ЖЧ 1-туридаги рақиби Нидерландия Тожикистонга ютқазди

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1-тури доирасидаги Ўзбекистонга қарши ўйинга тайёргарлик доирасида Нидерландия миллий жамоаси Душанбеда Тожикистонга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Учрашувда мезбон бўлган қўшниларимиз Нидерландия устидан ғалабага эришди – 4:3. Қайд этиш жоиз, Тожикистон ҳам юртимизда ўтадиган ЖЧ-2024 баҳсларида иштирок этади.

Маълумот учун, футзал бўйича ЖЧ-2024 баҳслари 14 сентябрдан 6 октябрга қадар Тошкент, Бухоро ва Андижон шаҳарларида бўлиб ўтади.

Ўртоқлик ўйини. 8 сентябр

Тожикистон – Нидерландия – 4:3.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар