08.09.2024 12:09
5168
Теглар
«Барселона» келаси ёзда эркин агентга айланадиган германиялик икки футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

«Барселона» келаси йили Жонатан Та ва Йозуа Киммихни ўз сафига қўшиб олмоқчи. 

Ҳар икки футболчининг амалдаги клублари билан шартномаси 2025 йилда якунига етади. «Байер» ҳимоячиси битимни узайтирмаслигини аллақачон маълум қилган. 

«Барселона» келаси ёзда Та учун текин трансфер уюштирмоқчи ва бу ҳақда футболчининг агенти Пини Заҳавига хабар берди, деб ёзади Mundo Deportivo. 

Каталонияликлар бу йил немис футболчиси билан шартнома имзолашдан манфаатдор эди, бироқ келишув амалга ошмади. 

«Кўк-анорранглилар» бир йилдан сўнг эркин агентга айланиши мумкин бўлган Киммихга ҳам қизиқиш билдирмоқда. «Бавария» яримҳимоячиси Ҳанс-Дитер Флик билан ишлашни ёқтиради. Мюнхенликлар футболчи билан шартномани узайтирмоқчи. Йозуага Европанинг бошқа клублари, жумладан, «Реал» ҳам даъвогарлик қилмоқда. 

«Барселона»да ҳимоячи Иниго Мартинеснинг шартномаси 2025 йилда тугайди. Андреас Кристенсен, Эрик Гарсия, Роналд Араухо ва Френки де Йонг билан тузилган келишувлар эса 2026-йилгача амал қилади. Бу футболчиларнинг барчаси ё ҳамкорликни узайтиришга рози бўлишади ёки «Барса» уларни трансферга қўяди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар