07.09.2024 10:58
1777
Теглар
Де Брюйне тақвим ҳақида: «Мавсумлар узоқроққа чўзилмоқда, УЕФА ва ФИФА эса барчасига тупурган – уларни фақат пул қизиқтиради»

Кевин де Брюйне Белгия – Исроил (3:1) ўйинидан кейин Европада ўйинлар тақвими зичлиги учун УЕФА ва ФИФАни танқид қилди.

«Мавсумлар тобора узоқроққа чўзилмоқда. Дам олиш ва тикланиш учун футболчиларга деярли вақт бўлмаяпти. Жароҳатлар сони эса ошишда давом этмоқда. Балки бу мавсум сўнггисидек бўлмас, аммо ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари билан футболчилар учун тақвим янада қийинлашади. Футболчилар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи уюшмалар бу борада қандайдир оралиқни излашди, аммо ҳеч нарса ўзгаргани йўқ.

УЕФА ва ФИФА барчасига тупурган – уларни фақат пул қизиқтиради», - дейди Белгия ва «Манчестер Сити» яримҳимоячиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар