06.09.2024 16:50
4269
Теглар
Ўзбекистон медаллар сифати бўйича энг яхши натижасини янгилади

Париж Паралимпиадасида F37 классида диск улоқтириш бўйича финалда иштирок этган Толиббой Йўлдошев 57.28 метр натижа қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ёзги Паралимпия ўйинларида медаллар сифати бўйича ўз тарихидаги энг яхши натижасини янгилади. Париж шаҳрида XVII ёзги Паралимпия ўйинлари якунига етмаган бўлса-да, Ўзбекистон делегацияси айни пайтнинг ўзидаёқ 9та олтин, 6та кумуш ва 5та бронза медал билан ўз тарихидаги энг яхши натижани янгилаб улгурди.

Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз аввалги турнирларда икки марта 8тадан олтин медалга эга чиқишганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар