06.09.2024 14:32
8343
Теглар
Родри: «Испания икки йиртқич сабаб олтин даврида ҳам «Олтин тўп»ни ютолмаган»

Родри «Олтин тўп»ни испаниялик футболчи олишини истайди.

«Eврони ютганимдан сўнг, мен «Олтин тўп»ни испаниялик футболчи олишини исташимни айтгандим. Испания футболи бунга лойиқ.

Шунча йиллардан бери бунга муносибмиз. Тарихимиздаги энг яхши даврда «Олтин тўп»ни қўлга киритолмадик, чунки икки йиртқич бор эди — Криштиану ва Месси. Уларни энг зўри эмасди деб айтиш қийин, чунки улар ҳақиқатан ҳам энг яхшиси эди.

Ҳозир бизда энг яхши ўйинчилар бор ва энг яхши футболни кўрсатяпмиз. Испания бу эътирофга лойиқ», — деди «Манчестер Сити» клуби ва Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси BBC билан интервюда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар