06.09.2024 10:21
1721
Теглар
«Бенфика»га янги бош мураббий тайинланди

Бруну Лаже «Бенфика»нинг янги бош мураббийига айланди. 

48 ёшли мутахассис клуб билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

Лаже аввал ҳам Лиссабон жамоасида ишлаган. У 2018 йилда «Бенфика Б»ни бошқарган ва мавсум давомида асосий жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи ҳам бўлиб, якунда чемпионликни қўлга киритган. Бир йил ўтгач, клуб иккинчи ўринни эгаллаган ва Лаже ишдан бўшатилганди.

2021 йилдан 2022 йилгача Бруну «Вулверҳэмптон»ни, 2023 йилда эса «Ботафого»ни бошқарди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар