06.09.2024 01:08
6209
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. Саудия ўз уйида Индонезияни мағлуб этолмади, Иордания ғалабани қўлдан чиқарди

Осиё қитъасида жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг 1-тури якунланди. 

С гуруҳида Саудия Арабистони (1) ўз майдонида Индонезия (1) билан дуранг ўйнади. Бунгача Япония (3) Хитойни (0) тор-мор этган, Австралия (0) кутилмаганда Баҳрайнга (3) ютқазиб қўйганди. 

Б гуруҳида Иордания (1) Кувайтга (1) қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди. Бунгача Жанубий Корея (1) Фаластин (1) дарвозасига йўл топа олмаган, Ироқ (3) Ўмондан (0) минимал ҳисобда устун келганди. 

ЖЧ-2026. 3-саралаш босқичи. 1-тур

Б гуруҳи

Иордания — Кувайт 1:1

Голлар: Ат Тамари (14) — Ас Сулаймон (90+2, пеналти). 

С гуруҳи

Саудия Арабистони — Индонезия 1:1

Голлар: Ал Жувайр (45+3) — Оратмангун (19). 

Аниқ амалга ошилмаган пеналти: Салим Ад Довсари (79, Саудия).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар