05.09.2024 23:15
14205
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қирғизистонни мағлуб этди, БАА сафарда Қатар устидан ғалабага эришиб, гуруҳ пешқадамига айланди

Бугун, 5 сентябр куни Осиёда ЖЧ-2026 ҳал қилувчи 3-саралаш босқич ўйинларига старт берилди. Ўзбекистон миллий жамоаси жой олган А гуруҳида яна икки учрашув бўлиб ўтди.

«Озоди» стадионида ўтган баҳсда Эрон миллий жамоаси Меҳди Торемийнинг ягона голи эвазига Қирғизистон устидан ғалабага эришди – 1:0.

Доҳада ўтган гуруҳдаги яна бир ўйинда эса кутилмаган натижа қайд этилди. Осиё чемпиони Қатар ўз уйида Бирлашган Араб Амирликларига ютқазди – 1:3.

Шу тариқа, БАА тўплар нисбатига кўра 1-турдан кейин гуруҳ пешқадамига айланди, Ўзбекистон ва Эрон кейинги ўринларни эгаллаган.

Маълумот учун, 2-турда 10 сентябр куни Ўзбекистон Қирғизистонда меҳмон бўлса, БАА Эронни қабул қилади, Қатар эса сафарда КХДРга қарши ўйнайди.

ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи.

А гуруҳи. 1-тур

5 сентябр (пайшанба)

Эрон – Қирғизистон – 1:0

Гол: Меҳди Торемий, 34.

Қатар – БАА – 1:3

Голлар: Ал-Ҳассан 38 – Ғариб Абдулла 68, Холид Иброҳим 80, Али Солиҳ 90+4.

Гуруҳдаги вазият:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар