05.09.2024 13:57
1051
Теглар
Каземирога «Галатасарой» қизиқмоқда. Аммо футболчи «МЮ»да қолиб, асосий таркиб учун курашмоқчи

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Каземиро «Ливерпул»га қарши омадсиз ўйинга қарамай, клубда қолишга ва жамоадаги ўз ўрни учун курашишга қарор қилди. Таянч яримҳимоясига янги футболчи Мануэл Угарте келганига қарамай, бразилиялик футболчи «Олд Траффорд»ни тарк этмоқчи эмас. 

32 ёшли яримҳимоячи трансфер ойнаси ёпилгунга қадар Туркиянинг «Галатасарой» клубига ўтиш бўйича ҳар қандай таклифни рад этади. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Ҳафтасига 375 минг фунт маош оладиган Каземиро «Ливерпул»га қарши ўйинда (0:3) танаффусда алмаштирилди, чунки унинг хатолари «қизил иблислар» дарвозасига иккита гол олиб келди. 

Футболчи 2022 йилда 70 млн фунт эвазига «Реал»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтганди. У ўтган мавсумда клуб сафида барча турнирларда 32 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 

Каземиронинг манкунианликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган. Transfermarkt интернет порталида берилган маълумотларга кўра, унинг бозор қиймати 20 млн еврони ташкил қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар