05.09.2024 19:56
1112
Теглар
АПЛ август ойининг энг ўйинчиси ва мураббий номи учун даъвогарлар рўйхатини эълон қилди

Премьер-лига расмий сайти август ойи якунларига кўра, энг яхши ўйинчи ва мураббий соврини учун номзодларни маълум қилди.

Унга кўра, 8 футболчи ойнинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогар:

Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити») – 7та гол

Бриан Мбемо («Брентфорд») – 3та гол

Амаду Онана («Астон Вилла») – 2та гол

Коул Палмер («Челси») – 1та гол ва 3та ассист

Давид Райя («Арсенал») – 2 қуруқ ўйин, 9та сэйв

Букайо Сака («Арсенал») – гол ва 3та ассист

Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») – 2та гол

Дэнни Уэлбек («Брайтон») – 2та гол.

Энг яхши мураббий номига 4 нафар мутахассис даъвогарлик қилмоқда:

Микел Артета («Арсенал») – 3 ўйинда 2 ғалаба, 1 дуранг

Пеп Гвардиола («Манчестер Сити») – 3 ўйинда 3 ғалаба

Фабиан Хюрцелер («Брайтон») – 3 ўйинда 2 ғалаба, 1 дуранг

Арне Слот («Ливерпуль») – 3 ўйинда 3 ғалаба

Маълумот учун, ғолиблар мухлислар ва экспертлар ўртасида ўтказилган овоз бериш жараёни орқали аниқланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар