05.09.2024 16:22
593
Теглар
Антони «МЮ»да қолади. Унинг «Фенербахче»га ўтиши ҳақидаги хабарлар асоссиз – Романо 

Антони яқин орада «Манчестер Юнайтед»ни тарк этмоқчи эмас.

Инсайдер Фабрицио Романо бразилиялик яримҳимоячининг «Фенербахче»га ўтаётгани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди. 

Қайд этилишича, Антони бор эътиборини «МЮ»даги фаолиятига қаратган ва яқин орада бошқа клубга ўтиш вариантини кўриб чиқмоқчи эмас.

Маълумот учун, 24 ёшли вингер ўтган мавсум АПЛда 29 ўйинда битта голга муаллифлик қилган бўлса, жорий мавсум ҳозирча битта баҳсда тўп сурди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар