05.09.2024 13:47
7657
Теглар
Абдуқодир Ҳусанов КХДРга қарши ўйинни ўтказиб юборади

Ўзбекистон миллий жамоа таркибида КХДРга қарши 1-тур учрашуви олдидан йўқотиш юз берди.

ЎФА матбуот хизмати хабарига кўра, Абдуқодир Ҳусанов жароҳат сабабли миллий жамоанинг 1-тур учрашувини ўтказиб юборади.

«Миллий жамоа Абдуқодир Ҳусанов жароҳат сабабли КХДРга қарши ўйинни ўтказиб юборади. Шифокорларнинг тавсиясига кўра, футболчимизнинг кичик жароҳати жиддий кўриниш олишидан сақлаш мақсадида мураббийлар штаби уни майдонга туширмасликка қарор қилди», - дейилади ташкилот хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 ҳал қилувчи саралаш босқичи 1-турида Шимолий Кореяни қабул қилади. Ўйин бугун, 5 сентябр куни Тошкентда соат 19:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар