04.09.2024 12:35
3651
Шомуродов: «Аввалги циклларда ёш ўйинчи эдим. Бу сафар тажрибали футболчилар қаторидаман ва кўпроқ юкни ҳис қиляпман»

Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов ЖЧ 3-саралаш босқичи 1-туридан ўрин олган КХДР билан ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди. 

«Узоқ танаффусдан сўнг биз учун асосий босқич бошланди. Ҳаммамиз тайёрмиз. 

Олдинги ЖЧ саралашларида ёш футболчи сифатида қатнашганман. Бу сафар тажрибали футболчилар қаторидаман ва кўпроқ юк борлигини ҳис қиляпман. Аввалги хатоларни ўйлаб кўришга етарли вақт бўлди. Жамоа билан бир оиламиз ва умид қиламанки, биргаликда мақсадимизга эришамиз. 

Ўзбекистон миллий жамоасига чақирилган барча доим бор кучим билан ҳаракат қилади. Барчанинг орзуси — жаҳон чемпионатига чиқиш. Боримизни берамиз», — дея «Рома» ҳужумчисининг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар