04.09.2024 16:17
1173
Теглар
Сервер Ибрагимов — Паралимпиада-2024 кумуш медали соҳиби

Париж Паралимпиадасида пара ўқ отиш баҳслари ҳам давом этмоқда. 

50 метр масофага кичик калибрли тўппончадан ўқ отиш бўйича финалда ўзбекистонлик Сервер Ибрагимов 215.3 очко билан 2-ўринни эгаллади ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Маълумот учун, 46 ёшли Ибрагимов Париж-2024да иштирок этаётган ўзбекистонлик энг ёши катта спортчи ҳисобланади.

Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг медаллари 15 тага етди — 6 олтин, 5 кумуш, 4 бронза.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар