04.09.2024 16:25
7256
Теглар
«Реал» келаси ёзда Родри билан шартнома имзоламоқчи. Футболчининг олдида икки вариант бор

«Реал» Родрини 2025 йилда ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Клуб раҳбарияти ва бош мураббий Карло Анчелотти 28 ёшли яримҳимоячини жамоада кўришни истамоқда, деб ёзади АS. 

Испаниялик футболчи мадридликларнинг бош мақсадига айланди. «Реал» фаолиятини якунлаган Тони Кроосга ўхшаш ўйинчи топишни истамоқда.

Родрининг инглиз клуби билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Таъкидланишича, «Реал»га ўтиш — мадридлик футболчи учун жозибадор вариант.  У икки вариантдан бирини танлайди — «Сити» билан шартномани узайтириш ёки ўз ватанига қайтиш. 

«Реал» футболчини келаси ёзда сотиб олишга уриниб кўриши мумкин. Тахминларга кўра, Пеп Гвардиола «Сити»ни тарк этиши аниқ бўлса, Родри ҳам 2025 йилни карьерасини ўзгартириш учун қулай вақт деб ҳисоблаши мумкин.

Яримҳимоячининг трансфер нархи ҳозирда 130 млн еврога баҳоланмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар