04.09.2024 14:52
559
Паралимпиада-2024. Сервер Ибрагимов финалда, Шаҳноза Мамажонова саралашдан ўтолмади

Париж Паралимпиадасида пара ўқ отиш баҳслари ҳам давом эттирилди. 

50 метр масофага кичик калибрли тўппончадан ўқ отиш бўйича саралашда ўзбекистонлик Сервер Ибрагимов 548 очко билан 3-ўринни эгаллади ва финал босқичига йўлланма қўлга киритди. 

Ибрагимов иштирокидаги финал Тошкент вақти билан 15:15да бошланади. 

Аёллар ўртасида шу дастурда қатнашган Шаҳноза Мамажонова эса 517 очко билан 21-поғонадан жой олиб, финалга чиқолмади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар