04.09.2024 22:37
506
Теглар
Мартинес, Доннарумма, Мамардашвили ва бошқалар — Лев Яшин мукофотига номзодлар эълон қилинди

Лев Яшин совринига номзодлар эълон қилинди. 

Мукофот йилнинг энг яхши дарвозабонига берилади. Ўтган мавсумда Эмилиано Мартинес қўлга киритганди. 

Бу йил учун номзодлар орасида Диогу Кошта («Порту»), Жанлуижи Доннарума («ПСЖ»), Грегор Кобел («Боруссия Д»), Андрей Лунин («Реал»), Майк Менян («Милан»), Георгий Мамардашвили («Валенсия»), Эмилиано Мартинес («Астон Вилла»), Унаи Симон («Атлетик»), Ян Зоммер («Интер») ва Ронуэн Уилямс («Мамелоди Сандаунc») бор.

Ғолиб номи 28 октябр кунги «Олтин тўп-2024» маросимида эълон қилинади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар