04.09.2024 09:26
1501
«Ливерпул» ва Салоҳ яқин ойларда шартномани узайтиришни муҳокама қилишади

«Ливерпул» ва Муҳаммад Салоҳ келишувни узайтиришлари мумкин.

Мисрлик ҳужумчининг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси ушбу мавсум сўнгида ниҳоясига етади. 

«Арне Слот ундан жуда мамнун ва улар футболчини клубда сақлаб қолишни исташмоқда, шунинг учун ҳозир ҳаммаси Мо ва «Ливерпул» ўртасида кейинги бир неча ой ичида бўлиб ўтадиган музокараларга боғлиқ.

Мо билан вазият жуда аниқ. У «Ливерпул»да ўйнашни давом эттиришдан жуда хурсанд бўларди, буни тасдиқлашим мумкин. Менимча, бу ҳикоянинг муҳим қисмидир.

Мо клубда қолмоқчи. У «Ливерпул»да жуда бахтли ва келажаги ҳали ҳам Премер-лигада ҳамда шу клуб либосида эканлигига ишонади», — деди инсайдер Фабрицио Романо Debrief подкастида. 

АПЛда янги мавсумнинг дастлабки уч турида Салоҳ 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар