04.09.2024 12:18
5776
Катанец: «Сизлардан бир нарса сўрамоқчиман: «ёниб кетиш» керак эмас. Ўзбекистон ҳозиргача айнан ортиқча босим сабаб ЖЧга чиқа олмаган»

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ЖЧ 3-саралаш босқичи 1-туридан ўрин олган КХДР билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. 

«Бизда ҳаммаси жойида. Футболчилар тайёр. Эртанги ўйин учун мақсадимиз — фақат ғалаба. 

Ўртоқлик ўйинлари? Ҳа, тиғиз тақвим сабаб бунга улгурмаяпмиз. КХДР билан фарқимиз ҳам шунда. Лекин бу биз учун янгилик эмас. 3 йилдан бери биргамиз. Футболчилар бир-бирларини тушунишади ва нима қилиш кераклигини билишади. Йигитлар турли ҳолатда етиб келишган ва жамоани баланслаштириш — менинг вазифам. 

Сизлардан бир нарсани сўрамоқчиман: ортиқча мотивация ва хоҳиш керак эмас. Ўзбекистон бунгача доим босим сабаб ЖЧга чиқа олмаган. Ҳозиргача ҳаммаси яхши бўлди ва бундан кейин ҳам «ёниб кетмаслигимиз» керак. Рақиблар барчаси жиддий. Бежиз бу босқичга етиб келишмаган. 

ЖЧгача таркиб ўзгариб борадими? Эрта ё индинга нима бўлиши ҳақида ҳам билмайман. Ҳозирдан бу ҳақда ўйлаш нотўғри. Мундиал ҳали биздан анча йироқда. Бор эътиборни эртанги ўйинга қаратишимиз керак. 

Рақибни ўрганиш осон бўлмади. Чунки биз кўрган ўйинларда турлича таркиблар билан ўйнашган. Асосий эътиборни ўз ўйинимизга қаратамиз», — дея словениялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар