04.09.2024 22:30
591
Теглар
«Барса», «МЮ» ва «ПСЖ»дан икки нафардан ўйинчи — «Копа Трофи» совринига даъвогарлар маълум

Йилнинг энг яхши ёш футболчиси аталган — «Копа Трофи» совринига даъвогарлар эълон қилинди. 

France Football талқинига кўра, рўйхатдан қуйидаги ўйинчилар ўрин олди: 

Пау Кубарси, Ламин Ямаль (иккаласи – «Барселона»), Алехандро Гарначо, Кобби Майну (иккаласи – «Манчестер Юнайтед»), Арда Гулер («Реал»), Карим Конате («Залцбург»), Жоау Невеш, Уоррен Заир-Эмери (иккаласи – «ПСЖ»), Савио Морейра («Манчестер Сити»), Матис Тел («Бавария»). 

Мукофот 21 ёшгача бўлган футболчиларга берилади. 

Ғолиб номи 28 октябр кунги «Олтин тўп-2024» маросимида эълон қилинади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар