04.09.2024 10:12
1834
Теглар
Англиянинг уч футболчиси жароҳат сабаб сентябрдаги ўйинларни ўтказиб юборади

Англия миллий жамоасининг уч нафар футболчиси жароҳат сабаб сафдан чиқди.

«Челси» яримҳимоячиси Коул Палмер, «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Филипп Фоден ва «Астон Вилла» ҳужумчиси Олли Уоткинс соғлиғи туфайли Миллатлар Лигасининг бўлажак ўйинларида миллий жамоа сафида ўйнай олмайди.

Инглизлар ҳозирча улар ўрнига бошқа ўйинчиларни чақиришни режалаштирмаяпти. 

7 сентябр куни Англия Ирландияга қарши сафарда майдонга тушса, 10 сентабр куни эса Финляндияни қабул қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар