03.09.2024 13:34
997
«Вулверҳэмптон» Поденсени Саудия клубига сотди

Даниэл Поденсе фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради. 

«Аш Шабоб» 28 ёшли вингерни 5 млн еврога сотиб олди. Шунингдек, инглиз клубига португалиялик футболчининг кейинги трансферидан 5% улуш берилади.

Поденсе ўтган мавсумни «Олимпиакос»да ижарада ўтказиб, Греция чемпионатида 31 ўйинда 11 та гол урган ва 6 та голга ассистентлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар