03.09.2024 07:35
1437
Суарес Уругвай миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади

Луис Суарес Уругвай миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. 

«Интер Майами»нинг 37 ёшли ҳужумчиси Уругвай сафида 2007 йилдан буён ўйнаб келарди. Футболчи шу вақт ичида 142 та ўйин ўтказиб, 69 та гол урган ва жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. 

Суарес Уругвай билан 2011 йилги Америка Кубогида ғолиб чиққан. 2024 йилги қитъа чемпионатида эса жамоа 3-ўринни қўлга киритди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар