03.09.2024 15:19
1324
Теглар
Паралимпиада-2024. Шоҳсанам Тошпўлатова финалда

Париж Паралимпиадасида пара сузиш баҳслари давом этмоқда.

S13 классида 200 метрга комплекс услулда сузиш бўйича саралашда иштирок этган Шоҳсанам Тошпўлатова 2 дақиқа 31 сония натижа билан ўз гуруҳида 3-ўринни эгаллади ва финал йўлланмасини қўлга киритди.

Медаллар учун кураш Тошкент вақти билан 23:03дан кейин бошланади.

Шунигдек, эркаклар ўртасида шу классда иштирок этган Музаффар Турсунхўжаев, Фирдавс Мусабеков ва Дмитрий Хорлин саралашдан ўта олишмади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар