03.09.2024 07:51
3989
Осимҳен «Галатасарой»га ўтмоқда

Виктор Осимҳен Туркия чемпионатига ўтади.

«Галатасарой» «Наполи» билан нигериялик ҳужумчини ижарага олиш борасида келишиб олди, дея хабар беради Фабрицио Романо. 

Турк клуби вакиллари 25 ёшли футболчи билан учрашиб, трансферга якуний розилик олишди. 

«Галатасарой» мавсум охиригача Осимҳенга 9-10 млн евро маош тўлайди. Аммо Истанбул клуби форвардни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлмайди. 

Эслатиб ўтамиз, футболчи аввалроқ «Челси»нинг таклифини рад этганди. Шундан сўнг «Наполи» уни А Серия учун ўз қайдномасидан чиқариб ташлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар