03.09.2024 21:37
1059
Теглар
Лукас Окампос Мексика клубига ўтди

«Севиля» ҳужумчиси Лукас Окампос фаолиятини Мексикада давом эттиради. 

«Монтеррей» аргентиналик 30 ёшли футболчини 7 млн еврога сотиб олди.

Окампос ўтган мавсумда Ла Лигада 35 ўйинда 4 гол ва 3 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 

Андалусия клубида икки бор Европа Лигаси ғолибига айланган футболчи жамоа билан кўзида ёш ила хайрлашди. 

Футболчи фаолияти давомида «Марсел», «Монако», «Милан» каби клубларда ҳам тўп тепган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар