03.09.2024 13:48
1624
Теглар
Чуамени ва Менди жароҳат сабаб Франция миллий жамоаси йиғинини тарк этишди

«Реал»да жароҳатлар давом этмоқда. 

Франция миллий жамоасининг Миллатлар Лигаси доирасида Италия ва Белгияга қарши ўйинларига чақирилган яримҳимоячи Орелиен Чуамени ва ҳимоячи Ферлан Менди жароҳат сабаб Мадридга қайтишди. 

Чуаменининг чап оёғи шикастланган бўлса, Мендида мушаклар билан боғлиқ муаммо кузатилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Реал» яримҳимоячилари Эдуардо Камавинга, Жуд Беллингҳэм ва Дани Себаллос ҳам сафдан чиққанди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар