03.09.2024 15:11
2251
Теглар
«Арсенал»нинг янги футболчиси Мерино қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

Микел Меринонинг тикланиш муддати эълон қилинди.

Олдинроқ «Арсенал»нинг янги футболчиси елкаси синганлиги сабабли бир неча ҳафта майдонга туша олмаслиги маълум бўлганди. 

28 ёшли яримҳимоячи Лондон клубига ўтганидан кейин уч кун ўтиб жароҳат олди.

Daily Mail хабарига кўра, испаниялик футболчи тахминан икки ой майдонга туша олмайди. У октябрдаги халқаро танаффусдан сўнг, 19 октябрдаги «Борнмут»га қарши ўйинда майдонга қайтиши мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар