03.09.2024 12:04
2280
Теглар
«Ал Ҳилол» Ал Ҳарби учун деярли 30 млн евро тўлади. Бу — саудиялик футболчилар ичида рекорд қийматли трансфер

«Ал Ҳилол» Саудия Арабистони миллий жамоаси футболчиси учун рекорд қийматда пул тўлади. 

Мамлакат чемпиони «Аш Шабоб»дан ҳимоячи Мутаб Ал Ҳарби трансферини расман эълон қилди. Маҳаллий ОАВларга кўра, трансфер 123 млн риалга (29,6 млн евро) тушган. Бу — саулиялик футболчилар ичида рекорд қийматли трансфер. 

Саудия Арабистони миллий жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзолаш учун «Ан Наср» ҳам ҳаракат қилди. Роналду жамоасининг «Аш Шабоб»га якуний таклифи 93 млн риални (22,4 млн евро) ташкил қилган ва трансфер деярли ҳал бўлганди. Аммо «Ал Ҳилол» кўпроқ таклиф қилиб, «Аш Шабоб»нинг фикрини ўзгартирди. «Ан Наср» эса бундан норозилигини билдирди. 

Ал Ҳарби трансферидан сўнг «Ал Ҳилол» январ ойида «Марсел»дан 23 млн еврога сотиб олинган ҳимоячи Ренан Лодини сотишга ҳаракат қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар