02.09.2024 10:07
5968
Теглар
Тен Ҳаг: «Мен Ҳарри Поттер эмасман»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг АПЛ 3-туридан ўрин олган «Ливерпул» (0:3) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Мен Ҳарри Поттер эмасман. Уч нафар футболчи бу мавсумда илк бор майдонга тушди. Мануэл Угарте ҳали бир дақиқа ҳам ўйнагани йўқ — у жисмоний ҳолатини яхшилаши керак, кейин уни таркибга киритиш керак бўлади. Ишончим комилки, унинг жамоага фойдаси тегади. Бу бир неча ҳафта, ҳатто бир ой давом этади. Худди шу ҳолат кўплаб ўйинчилар билан содир бўлади.

Икки йилдан бери бир хил хатолар? Мен вазиятга бошқача қарайман. Акс ҳолда кубокларни қўлга киритмаган ёки жиддий рақибларни мағлуб этмаган бўлардик. Бугун ижобий жиҳатлар ҳақида гапирмоқчи эмасман, бу — биз ва мухлисларимиз учун аламли мағлубият.

Бу — мавсумдаги учинчи ўйин. Буни кўп марта тушунтирярман. Жамоани қайта қуришимиз керак. Яхшиланишимиз кераклиги аниқ. Ишончим комилки, мавсум якунида бизда яна бир соврин ютиш учун ажойиб имкониятлар бўлади», — дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар