02.09.2024 11:02
3976
Салоҳ: «Ливерпул»даги сўнгги мавсумни ўтказяпман»

Муҳаммад Салоҳ мавсум якунида «Ливерпул»ни тарк этишини истисно қилмади.

«Ёзни яхши ўтказдим ва позитив бўлишга ҳаракат қилиш учун жуда кўп бўш вақтим бор эди. Чунки биласизки, бу — менинг клубдаги сўнгги йилим. Шунчаки завқланмоқчиман ва охирги мавсум эканлиги ҳақда ўйламайман. Ўзимни эркин футбол ўйнай оладигандек ҳис қиляпман. Келаси йил нима бўлишини кўрамиз.

Ҳа, бу «Олд Траффорд»даги охирги ўйиним бўлиши мумкин, деб ўйладим. Клубда ҳали ҳеч ким менга янги шартнома ҳақида гапирмади, шунинг учун бу мавсумни охиргиси сифатида ўйнайман, кейин нима бўлишини кўрамиз.

Ҳозирча қайси клубда ўйнашимни билмайман. Кўрамиз», — дея мисрлик футболчининг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар