02.09.2024 16:06
2711
Нурхон Қурбонова Паралимпия ўйинларидаги учинчи медалини қўлга киритди

Париж Паралимпиадасида пара енгил атлетика баҳсларида Ўзбекистон навбатдаги медални қўлга киритди. 

F54 классида ядро улоқтириш дастурида Нурхон Қурбонова 7.75 метр натижа билан бронза медалига сазовор бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, Қурбонова бунгача Токио Паралимпиадасида кумуш ва бронза медаллари соҳибига айланганди.

Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 13 тага етди — 5 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар