02.09.2024 11:00
4543
Теглар
Деку «Барса»дан кетмоқчи. У молиявий қийинчиликлар остида ишлашдан ва Лапортанинг ваъдаларидан чарчади 

Декунинг «Барселона»даги келажаги сўроқ остида.

Diario Sport нашрининг ёзишича, спорт директори бундан кейин нима қилиш ҳақида ўйламоқда ва дўстларига ҳозирги лавозимини тарк этиш истаги ҳақида аллақачон айтган.

Португалиялик собиқ футболчи молиявий қийинчиликлар остида ишлашдан чарчаган ва президент Жоан Лапортанинг ўз ваъдаларини бажармаганидан норози.

Таъкидланишича, клуб раҳбари Декуни яқин келажакда «кўк-анорранглилар» катта маблағ сарфлай олишига, жамоа Nike билан ҳамкорлик шартномаларини расмийлаштириши ва маълум активларини сотиши мумкинлигига ишонтирган, аммо охир-оқибат менежернинг қўллари боғланган ҳолда қолди ва қийин шароитда бир қатор ўйинчилар учун курашга муваффақиятсиз уринишлар унинг обрўси ёмонлашишига олиб келди.

Шунингдек, спорт директори клуб ичидаги айрим кишиларнинг манфаатларини илгари суриш билан боғлиқ ҳолатга дуч келган: бир футболчини клубдан кетказиш керак эди, аммо унинг отаси Лапорта билан дўстлиги сабаб трансфернинг иложи бўлмади. 

Ҳозир у клубни тарк этиш арафасида, чунки унга эркин ва «Барселона» спорт директори эга бўлиши керак бўлган имкониятлар билан ишлашга рухсат берилмаган. 

Деку таътилга чиқмоқда ва кейин кетиш ёки клубда қолиш ҳақида қарор қабул қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар