02.09.2024 17:30
1899
«Арсенал» Троссарни «Ал Иттиҳод»га сотмади

Леандро Троссар «Ал Иттиҳод»га ўтмайди.

«Арсенал» белгиялик вингер борасида Саудия Арабистонидан бўлган таклифни рад этди.

Жидда клуби Троссарни 20-25 млн еврога сотиб олиш мажбурияти билан 5 млн еврога ижарага олмоқчи бўлганди. Бироқ лондонликлар 29 ёшли футболчи сотилмаслигини аниқ айтишди.

Троссар бу мавсумда АПЛда 3 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди. У 2022/23 йилги мавсумда «Брайтон»дан «Арсенал»га ўтганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар