01.09.2024 20:57
2690
Теглар
Лига 1. «Ланс» «Монако» билан баҳсда мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади

Франция чемпионатининг 3-турида «Монако» ўз уйида «Ланс»ни қабул қилиб, 84-дақиқада гол урди ва қўшиб берилган дақиқаларда эса ғалабани қўлдан чиқарди. 

Меҳмонлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилди. 

Натижада иккала жамоа ҳам мавсумда илк бор очко йўқотди. Тўплар нисбатига кўра «Ланс» (7) 3-ўринда, «Монако» (7) 4-поғонага жойлашган.

Лига 1. 3-тур
Монако — Ланс 1:1

1 сентябр, «Луи II»
Голлар: Закариё (84) — Франковски (90+3, пеналти).
Монако – Кен, Уаттара (Кайо Энрике, 66), Мависса Элеби (Головин, 82), Синго, Тезе (Вандерсон, 46), Закариё, Магасса, Бен-Сегир (Иленикена, 65), Минамино, Аклиуш, Балогун (Эмболо, 65).
Ланс – Самба, Медина, Ҳусанов, Гради, Зарури (Давид Кошта, 40), Чавес (Сатриано, 86), Агиляр (Франковски, 65), Диуф, Томассон (Ожедиран, 64), Саид (Лабо-Ласкари, 46), Сотока.
Огоҳлантиришлар: Гради (9), Агиляр (34), Сотока (39), Вандерсон (54), Лабо-Ласкари (68), Стилл (81).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар