01.09.2024 19:51
4124
Конте Осимҳен ҳақида: «Лойиҳани тарк этганлар таркибга қайтарилмайди»

Антонио Конте Виктор Осимҳеннинг «Наполи» таркибига қайтарилмаслигини айтди.

Неапол клуби ҳужумчини А Серия учун қайдномадан олиб ташлади ва энди уни лойиҳанинг бир қисми деб ҳисобламайди. Футболчи аввалроқ уни трансфер қилишни сўраганди, аммо ҳеч бир клуб Европадаги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар уни сотиб олмади.

«Ҳеч бир футболчи жамоага қайта интеграция қилинмайди.

Лойиҳадан чиқиб кетганлар ундан ташқарида қолишади. Биз ўз танловимизни қилдик ва барчамиз бир йўналишда бирга ишлаяпмиз», — деди неаполликлар устози.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар