01.09.2024 11:54
2619
Флик: «Илк дақиқалардан 100 фоиз куч билан ўйнадик. Очлик бор эди. Голлардан кейин ҳам секинлашмадик»

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Ла Лига 4-туридан ўрин олган «Валядолид»га (7:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Энг яхши томони шундаки, жамоа биринчи дақиқаларданоқ биз хоҳлагандек ўйнади. Футболчилар жуда яхши ҳаракат қилишди, ҳакамнинг старт ҳуштагидан бошлаб юз фоиз куч билан ўйнашди. Жиддий босим ўтказдик.

Эндигина тўртинчи ўйинимизни ўтказяпмиз, мақсадимиз халқаро танаффусгача бўлган барча баҳсларда ғалаба қозониш эди. Мухлисларнинг муносабатидан жуда мамнунман ва бу — жамоага шараф.

Биз барчамиз, жумладан, мураббийлар штаби ҳам жуда хурсандмиз. Ташқарига кечки овқатга чиқсак, Барселона аҳли бизга энергия беради. Биргаликда энг кучли жамоамиз. Бир оиладекмиз.

Бугун бизда ўзига хос очлик бор эди. Голлардан кейин ҳам секинлашмадик. Қўлимиздан келганини қилиш учун шу ердамиз», — дея каталонияликлар устозининг сўзларини келтиради AS.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар