01.09.2024 11:52
1338
«Фенербаҳче» Амрабатни ижарага олди

«Фенербаҳче» «Фиорентина»дан Софиан Амрабатни ижарага олди.

Олдинроқ трансфернинг умумий қиймати 18 млн евро бўлиши хабар қилинганди: 2 млн ижара тўлови, 13 млн сотиб олиш мажбурияти, яна 3 млн евро бонуслар кўринишида. 

Ўтган мавсумда Амрабат «Манчестер Юнайтед» сафида ижарада ҳаракат қилиб, барча турнирларда 30 та ўйинда майдонга тушди. 

Марокашлик 28 ёшли яримҳимоячи бу мавсумда «Фиорентина» сафида 4 та ўйин ўтказишга улгурганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар