01.09.2024 11:54
509
«Эвертон» Ҳолгейтни яна ижарага берди

«Эвертон» Мэйсон Ҳолгейтни «Вест Бромвич»га ижарага берди.

27 ёшли ҳимоячи Чемпионшип клубида мавсум охиригача тўп тепади.

Ҳолгейт сўнгги мавсумни «Шеффилд Юнайтед» ва «Саутҳэмптон»да ижарада ўтказган. Премер-лиганинг ушбу мавсумида у «Эвертон» таркибида бир бор майдонга тушди. 

Ҳимоячи 2019 йилда ҳам «Вест Бромвич»да ўйнаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар